Скачат ПСД исходники

Новые клипы Все клипы   

Shoxruhxon Tohir Sodiqovga kuyov bo'lmoqchi

  • Добавил: adminman
  • Дата: 7-04-2014, 07:31
  • Комментариев: 0
  • Просмотров: 2632
Шоу бизнес оламида ҳар қандай гап жуда тез тарқалади. Шундайларидан бири куни кеча ўзининг "Сен кетма” деб номланган яккахон концерт дастурини тақдим этган Шоҳруҳхон Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқовга куёв бўлаётгани бўлди. Бу хабарга ойдинлик киритиш мақсадида санъаткорларнинг ўзлари билан боғландик.  Тоҳир Содиқов: — (Аввалига бироз ажабланиб) Биринчидан қизим жудаёш. Ўқиши керак. Уни узатиш ҳақида ҳали ўйлаб кўрганимиз ҳам йўқ. Иккинчидан эса куёвим Шоҳруххон деб ўйлаётганлар ҳам қаттиқ адашишади. Устига устак Шохруҳнинг ёши қизимдан анча катта. Қизим турмушга чиқадиган вақт келгунча у ҳақиқий чолга айланиб қолади (кулади).   Шоҳруххон эса бу саволни эшитиб, мириқиб кулди. "Одамлар бекорчиликдан қандай миш-миш тўқишни билмай энди бу гапни чиқаришибдими? Тоҳир ака меннинг устозим. 2005 йил саҳнага олиб чиққан инсон ҳам ўзлари. У инсонни мен устоз сифатида қаттиқ ҳурмат қиламан. Куёв бўлиш ҳақида эса ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман (кулади)”.   Дарвоқе, юқоридаги гаплар рост бўлиб чиққанда, бу хонандалар учун ҳақиқий "бомба” пиарга айланган бўлар эди. Аммо шоу бизнеснинг мазкур янгилиги қуруқ миш-мишдан у ёғига ўтмади...

Комментарии пользователей

Внимание
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.